“ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ КУНИ” КЕНГ НИШОНЛАНДИ!!!

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан 2006 йил 12 сентябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунга асосан, мамлакатимизда ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси тиббиёт ходимлари байрами сифатида кенг нишонланади.  Шу муносабат билан Тошкент тиббиёт академиясида фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчилар ва ходимлар учун 2017-йил 8-ноябрь куни Муқимий номидаги мусиқавий драма театрида маънавий – маданий  тадбир тадбир бўлиб ўтди. Тадбир аввалида кўп йиллар таълим ва тиббиёт соҳасида Тиббиёт академиясида самарали фаолият кўрсатган бир гуруҳ ходимлар тақдирландилар.  Кўп йиллик самарали ва ҳалол  меҳнатлари, малакали шифокор ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлашда қўшаётган ҳиссаси, ўқув, илмий, маьнавий – маьрифий ишларни такомиллаштириш  устида қатьият билан ишлаб келаётганлиги ҳамда “Тиббиёт ходимлари куни” байрами муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг “Ўзбекистон Республикаси  Соғликни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони ва вазирликнинг фахрий ёрлиқлари билан, жумладан, “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони – тиббий педагогика факультети декани, профессор Ҳамраев Аброр Асрорович, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг фахрий ёрлиғи билан юқумли ва болалар юқумли касалликлари кафедраси доценти – Обидов Акрам Бўриевич ва Атроф мухит ва гигиенаси кафедраси катта ўқитувчиси – Шарипова Сожида Ахметжоновналар; Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлигининг фахрий ёрлиқлари билан хамширалик иши кафедраси мудири, профессор Разикова Илмира Садуллаевна, Олий ҳамширалик факультети декани, тиббиёт фанлари доктори – Боқиева Шахло Ҳамидуллаевна, 1-болалар касалликлари кафедраси доценти – Миррахимова Мактуба Ҳабибуллаевналар; Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ходимлари марказий кенгашининг фахрий ёрлиғи ва совғалари билан – № 1-травматология, ортопедия, ҳарбий дала жарохлиги кафедраси мудири, профессор – Каримов Муродулло Юлдашевич, Анатомия ва клиник анатомия кафедраси катта ўқитувчиси Ҳасанов Носир  Абдусолиевич, Микробиология, вирусология ва иммунология кафедраси доценти – Алиев Шавкат Рўзиматович, Факультет ва госпитал хирургия кафедраси доценти, тиббиёт фанлари доктори-Ирназаров Акмал Абдуллаевич, Клиник фармакология кафедраси профессори- Зуфаров Пўлат Соатович, Факультет ва госпитал терапия кафедраси мудири- Жабборов Азим Атахановичлар тақдирландилар.

Тадбирга йиғилганларга Муқимий номидаги мусиқавий драма театри жамоаси томонидан “Олифта” номли спектакль томошасини тақдим этилди.

Leave comment

Your email address will not be published. Required fields are marked with *.