ЎЗБЕКИСТОН – МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК ВА ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК ЮРТИ

Жорий йилнинг 11 октябрида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан кўтарилган 5 та муҳим ташаббуснинг ижроси бўйича Тошкент тиббиёт академияси талабалари томонидан “Ўзбекистон –миллатлараро тотувлик ва диний бағри кенглик юрти” мавзусида Хоржий талабалар ўртасида маънавий –маърифий тадбир ташкил қилинди.
Тадбирда профессор-ўқитувчилар, гуруҳ мураббийлари, Ёшлар иттифоқи етакчилари, ТТА хотин қизлар раиси, Маънавият бўлими ходимлари, академияда таҳсил олаётган хорижий талабалар иштирокда тадбир ташкил қилинди.
Шунингдек, тадбирда ТТА хотин қизлар раиси Л.Абдтиқодирова сўзга қичиб, Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар, истиқболдаги белгиланган вазифаларни бугунги кунда жаҳондаги, жамиятдаги тинчлик ва барқарорликни, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг самарали ҳимоя қилинишини таъминлашдан иборатлигини таъкидлаб ўтди. Зеро, мамлакатимизнинг тараққий этиши авваламбор ундаги барқарорлик, миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенглик муҳитининг сақланишига боғлиқ. Бу масалаларга Президентимиз Ш.М.Мирзиёев турли йиғилиш ва анжуманларда, шу қатори халқаро майдонда ҳам тинимсиз халқимиз ва жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини қаратиб келмоқда. Президентимизнинг: “Биз юртимизда тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш, турли хавф-хатарларга қарши курашиш бўйича фаолиятимизни ҳар томонлама кучайтиришимиз шарт. Бу – замон талаби. Жамиятимизда диний конфессиялар ўртасида ҳамжиҳатлик ва фуқаролар тотувлигини мустаҳкамлашни биз бундан буён ҳам энг долзарб ва эзгу вазифамиз деб биламиз”, – деган сўзлари барчамиз учун дастурамал вазифасини ўтамоғи даркор дия ўз сўзларини тугатдилар. Академияда таҳсил олаётган ҳоржлик талабаларимиз ватанни матҳ этувчи куй қўшиқлари даврага алоҳида файз бағишлади. Юртимизда ҳукм сўраётган тинчлик, осойишталик ва хотиржамлик туфайли хар бир соҳада кенг миқёсда ислоҳотлар амалга оширилиб, халқимизнинг янада фаравон ҳаёт кечириши учун пухта замин яратилмоқда. Бизга берилган мана шундай улуғ нематнинг қадрига етиш, уни асраб авайлаш хар биримизнинг муқаддас бурчимиздир. Она ватанга меҳр-муҳаббатли, садоқатли инсонлар борки, ана шундай туйғунинг маъсулиятини доимо хис қилиб яшайдилар.

 

 

Leave comment

Your email address will not be published. Required fields are marked with *.