Тошкент тиббиёт академиясида академик қарздорлиги бўлган талабаларга яна бир имконият берилди

Бугун (10.04.2021) Тошкент тиббиёт академияси қошидаги академик лицей залида фандан академик қарздорлиги бўлган талабалар ва уларнинг ота-оналари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди, йиғилишда кўрилган масалалар:
Қарздорлиги бўлган талабаларга яна бир маротаба имконият берилиши ва ушбу имкониятдан фойдалана олмаган талабалар курсдан курсга қолдирилиши ҳақида огохлантирилди,
имконият фақат 2020-2021 уқув йили контракт суммасини камида 50% ни тўлаган талабаларга берилади,
имтиҳонлар шаффофлигини таминлаш мақсадида имтиҳон жараёнида ота-оналар хам қатнашиши таминланади,
12-апрелдан 19-апрелгача ЖН дан қарздорлиги бор талабаларга қарздорлигини ёпишга имконият берилади,
19-апрелдан 30-апрелгача ОН ва ЯН ларни топширишга имконият берилади.

ТТА Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти

Leave comment

Your email address will not be published. Required fields are marked with *.