ТТА Ёшлар иттифоқи БТнинг кенгаш аъзолари очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

ТТА Ёшлар иттифоқи БТнинг кенгаш аъзолари очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

ТТА Ёшлар иттифоқи БТнинг кенгаш аъзолари билан маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор Т.А.Бобомуратов билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Ёшлар – келажак бунёдкори

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев 2017 йилнинг 30 июнидаги “Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилотининг 4-қурултойида иштирок этдилар ва бошлангич ташкилот фаолиятига баҳо бердилар. Қурултойда ташкилот ёшларни манфаатларини тўлақонли ҳимоя қила олмаганлиги сабабли Ўзбекистон Ёшлар иттифоқини ташкил қилишни таклиф этдилар. Президентимизнинг бу таклифини Ўзбекистон ёшлари кўтаринкилик билан қабул қилишди. Шу муносабат билан 2017 йил 5 июлда ПФ-5106 “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги фармони ва 18 июлдаги ПҚ 3138 сонли “Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлар қабул қилинди. Шу муносабат билан Тошкент тиббиёт академиясида 12 сентябр фаол ёшлар билан биргаликда Ёшлар иттифоқи бошлангич ташкилотини ташкил этиш таъсис йиғилиши бўлиб ўтди. Бу таклифни Академия ёшлари бир овоздан қабул қилишди. Шундан сўнг академияда сайловлар бўлиб ўтди. 10 сентябрдан 15 сентябргача Ёшлар иттифоқи бошлангич ташкилотининг гуруҳ етакчилари сайловлари, 15 сентябдан 18 сентябргача Ёшлар иттифоқи бошлангич ташкилотининг факультет етакчилари ва 19 сентябрда академия ёшлар иттифоқи БТга етакчилигига кўп номзодлилик, ошкоралик ва шаффофлик асосида сайлови ўтказилиб, номзодларни тарғибот қилишлари учун академия маъмурияти томонидан барча шарт-шароитлар яратиб берилган эди.

Бу борада етакчиларнинг бугунги кундаги фаолияти билан яқиндан ўртоқлашиш мақсадида 2017 йил 19 октябр куни ТТА да маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор Т.А.Бобомуратов 2017 йил 5 июлда ПФ-5106 “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида”ги фармонининг ижроси юзасидан Тошкент тиббиёт академияси Ёшлар иттифоқи БТнинг етакчилари билан очиқ мулоқот тарзидаги учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда, ТТА Ёшлар иттифоқи БТнинг фаолларидан фикр ва мулоҳазалар ўртоқлашиб, жумладан:

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи 2017 йил 22 августдаги 39 сонли, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгашининг 2017 йил 22 августдаги 10-сонли қўшма қарорига 2-иловасида қайд қилинган тузилмага асосан 13 та йўналиш ва раис билан 14 нафар етакчидан иборат кенгаш таркибида ишни бориш тартиби ва шаклланиш жараёни ҳусусида;
ТТАдаги Ёшлар иттифоқи БТнинг тармоқлардаги етакчиларини савияси ва лидерлик қобилиятларини яна бир бор кўриб чиқиш ва масъулиятлилик ҳиссини ошириш даражасини ўрганиш ҳусусида сўз юритилди.
ТТА Ёшлар иттифоқи БТнинг фаоллари маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор Т.А.Бобомуратов саволлар ва муаммолар бўйича мурожаат қилдилар.

Мулоқот давомида Ёшлар етакчилари томонидан ёшларининг бўш вақтини самарали ташкил этиш, тўгараклар тармоғини ривожлантириш, дарсликлар, хуқуқий ва бадиий адабиётлар таъминланган ахборот-ресурс марказларини ташкил этиш, замонавий спорт залларини барпо этиш борасида таклифлар билдирилди.

Шу билан бирга, баркамол ва соғлом авлодни вояга етказиш, уларни миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш ва бандлигини таъминлаш борасида Олий таълим билан ёшлар иттифоқи ташкилотининг ҳамкорликда ишлаши таклифи берилди.

Ёшлар иттифоқининг фаоллари томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар муҳокама қилинди.

Leave a Reply

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan