Author Archive YI_TMA

«ОИТС келажак кушандаси»

Тошкент тиббиёт коллежида ТТА ЁИБТ ва Олмазор маънавият бўлими билан хамкорликда  «ОИТС келажак кушандаси» мавзусидаги маруза бўлиб ўтди. Марузада қатнашганлар:

ТТА ЁИБТ фаоллари Анваров Д.И., Абдурасулов Ш.Р.

ММИБДУ Д.Г. Якубова

БТ ёшлар етакчиси Н.Ф. Махмудхожизода

Коллеж психолог Н.Мусаева

Касаба уюшмаси раиси М.З.Юнусова, 40 нафар коллеж Ўқувчилари қатнашдилар.

ОИТС- КЕЛАЖАК КУШАНДАСИ!!!

TTA талабалари томонидан Чимир-ота қабристонида уюштирилган «ХАШАР»

ТТА талабалари бугун 12-ноябр куни Чимир-ота қабристонига хашар уюштиришди. Хашар Ёшлар иттифоқи етакчилари томонидан уюштирилди. Бундан асосий мақсад ёшларимизда  Ўзбекона қадириятларимизни сақлаган холда Масжиду мадрасаларни тозалигига этибор бериш ва уларни кўкаламзорлаштиришга қаратилган. Хашарга жалб қилинган харбий-хизматчиларимизга ва Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти харбий-хизматчилар билан ишлаш етакчисига ўз ташаккуримизни билдирамиз!!!

“ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ КУНИ” КЕНГ НИШОНЛАНДИ!!!

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан 2006 йил 12 сентябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунга асосан, мамлакатимизда ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси тиббиёт ходимлари байрами сифатида кенг нишонланади.  Шу муносабат билан Тошкент тиббиёт академиясида фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчилар ва ходимлар учун 2017-йил 8-ноябрь куни Муқимий номидаги мусиқавий драма театрида маънавий – маданий  тадбир тадбир бўлиб ўтди. Тадбир аввалида кўп йиллар таълим ва тиббиёт соҳасида Тиббиёт академиясида самарали фаолият кўрсатган бир гуруҳ ходимлар тақдирландилар.  Кўп йиллик самарали ва ҳалол  меҳнатлари, малакали шифокор ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлашда қўшаётган ҳиссаси, ўқув, илмий, маьнавий – маьрифий ишларни такомиллаштириш  устида қатьият билан ишлаб келаётганлиги ҳамда “Тиббиёт ходимлари куни” байрами муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг “Ўзбекистон Республикаси  Соғликни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони ва вазирликнинг фахрий ёрлиқлари билан, жумладан, “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони – тиббий педагогика факультети декани, профессор Ҳамраев Аброр Асрорович, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг фахрий ёрлиғи билан юқумли ва болалар юқумли касалликлари кафедраси доценти – Обидов Акрам Бўриевич ва Атроф мухит ва гигиенаси кафедраси катта ўқитувчиси – Шарипова Сожида Ахметжоновналар; Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлигининг фахрий ёрлиқлари билан хамширалик иши кафедраси мудири, профессор Разикова Илмира Садуллаевна, Олий ҳамширалик факультети декани, тиббиёт фанлари доктори – Боқиева Шахло Ҳамидуллаевна, 1-болалар касалликлари кафедраси доценти – Миррахимова Мактуба Ҳабибуллаевналар; Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ходимлари марказий кенгашининг фахрий ёрлиғи ва совғалари билан – № 1-травматология, ортопедия, ҳарбий дала жарохлиги кафедраси мудири, профессор – Каримов Муродулло Юлдашевич, Анатомия ва клиник анатомия кафедраси катта ўқитувчиси Ҳасанов Носир  Абдусолиевич, Микробиология, вирусология ва иммунология кафедраси доценти – Алиев Шавкат Рўзиматович, Факультет ва госпитал хирургия кафедраси доценти, тиббиёт фанлари доктори-Ирназаров Акмал Абдуллаевич, Клиник фармакология кафедраси профессори- Зуфаров Пўлат Соатович, Факультет ва госпитал терапия кафедраси мудири- Жабборов Азим Атахановичлар тақдирландилар.

Тадбирга йиғилганларга Муқимий номидаги мусиқавий драма театри жамоаси томонидан “Олифта” номли спектакль томошасини тақдим этилди.

Diqqat Online Muloqot!!!

 

Kengash raisi bilan otkaziladigan ochiq muloqotda qatnashing!

Til o’rganishni hohlaysizmi?

E’LON…

Read More

“Yoshlar” tarifi — orzularimiz haqida suhbatlashamiz!

http://reg.yi.uz

Sayti orqali a’zo boling va «Yoshlar» tarifiga ulaning.

ТТА Ёшлар иттифоқи БТнинг кенгаш аъзолари очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

ТТА Ёшлар иттифоқи БТнинг кенгаш аъзолари билан маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор Т.А.Бобомуратов билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Ёшлар – келажак бунёдкори

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев 2017 йилнинг 30 июнидаги “Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилотининг 4-қурултойида иштирок этдилар ва бошлангич ташкилот фаолиятига баҳо бердилар. Қурултойда ташкилот ёшларни манфаатларини тўлақонли ҳимоя қила олмаганлиги сабабли Ўзбекистон Ёшлар иттифоқини ташкил қилишни таклиф этдилар. Президентимизнинг бу таклифини Ўзбекистон ёшлари кўтаринкилик билан қабул қилишди. Шу муносабат билан 2017 йил 5 июлда ПФ-5106 “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги фармони ва 18 июлдаги ПҚ 3138 сонли “Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлар қабул қилинди. Шу муносабат билан Тошкент тиббиёт академиясида 12 сентябр фаол ёшлар билан биргаликда Ёшлар иттифоқи бошлангич ташкилотини ташкил этиш таъсис йиғилиши бўлиб ўтди. Бу таклифни Академия ёшлари бир овоздан қабул қилишди. Шундан сўнг академияда сайловлар бўлиб ўтди. 10 сентябрдан 15 сентябргача Ёшлар иттифоқи бошлангич ташкилотининг гуруҳ етакчилари сайловлари, 15 сентябдан 18 сентябргача Ёшлар иттифоқи бошлангич ташкилотининг факультет етакчилари ва 19 сентябрда академия ёшлар иттифоқи БТга етакчилигига кўп номзодлилик, ошкоралик ва шаффофлик асосида сайлови ўтказилиб, номзодларни тарғибот қилишлари учун академия маъмурияти томонидан барча шарт-шароитлар яратиб берилган эди.

Бу борада етакчиларнинг бугунги кундаги фаолияти билан яқиндан ўртоқлашиш мақсадида 2017 йил 19 октябр куни ТТА да маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор Т.А.Бобомуратов 2017 йил 5 июлда ПФ-5106 “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида”ги фармонининг ижроси юзасидан Тошкент тиббиёт академияси Ёшлар иттифоқи БТнинг етакчилари билан очиқ мулоқот тарзидаги учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда, ТТА Ёшлар иттифоқи БТнинг фаолларидан фикр ва мулоҳазалар ўртоқлашиб, жумладан:

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи 2017 йил 22 августдаги 39 сонли, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгашининг 2017 йил 22 августдаги 10-сонли қўшма қарорига 2-иловасида қайд қилинган тузилмага асосан 13 та йўналиш ва раис билан 14 нафар етакчидан иборат кенгаш таркибида ишни бориш тартиби ва шаклланиш жараёни ҳусусида;
ТТАдаги Ёшлар иттифоқи БТнинг тармоқлардаги етакчиларини савияси ва лидерлик қобилиятларини яна бир бор кўриб чиқиш ва масъулиятлилик ҳиссини ошириш даражасини ўрганиш ҳусусида сўз юритилди.
ТТА Ёшлар иттифоқи БТнинг фаоллари маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор Т.А.Бобомуратов саволлар ва муаммолар бўйича мурожаат қилдилар.

Мулоқот давомида Ёшлар етакчилари томонидан ёшларининг бўш вақтини самарали ташкил этиш, тўгараклар тармоғини ривожлантириш, дарсликлар, хуқуқий ва бадиий адабиётлар таъминланган ахборот-ресурс марказларини ташкил этиш, замонавий спорт залларини барпо этиш борасида таклифлар билдирилди.

Шу билан бирга, баркамол ва соғлом авлодни вояга етказиш, уларни миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш ва бандлигини таъминлаш борасида Олий таълим билан ёшлар иттифоқи ташкилотининг ҳамкорликда ишлаши таклифи берилди.

Ёшлар иттифоқининг фаоллари томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар муҳокама қилинди.