Адиблар ҳиёбонида «Эркин ёш авлодлар сенга зўр қанот» шиори остида шоир ва шоираларимиз ижодини ўрганишга бағишланган ҳафталик бўлиб ўтди…

Шу кунга қадар Тошкент тиббиёт академиясида бир неча бора профессор ўқитувчилар, иқтидорли талабалар иштирокида Зулфияхоним ҳаёти ва ижодини ўрганишга қаратилган бадиий тадбирлар ташкил этилди.

Бу тадбирлар 1 йилдан ошиқ вақтдан буён мунтазам давом этмоқда. 19-20 май кунлари яна ўша сўлим маскан – Адиблар ҳиёбонида «Эркин ёш авлодлар сенга зўр қанот» шиори остида шоир ва шоираларимиз ижодини ўрганишга бағишланган ҳафталик бўлиб ўтди. Икки кун давомида Зулфияхоним ижодига қизиқувчан талабалар иштирокида шоира асарлари ва  матонатли ҳаёт йўлига назар солинди, хотирланди…Тадбирда академиянинг барча факультетлари профессор ўқитувчилари, ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовинлари, ижодкор ёшлари ҳамда ТТА академик лицейи ўқувчилари иштирок этдилар.

Адабиёт ҳафталиги, «Илҳом» мукофоти ғолибларини тақдирлаш маросими билан давом этди…

             

     

      

ТТА Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти

Leave comment

Your email address will not be published. Required fields are marked with *.