Тошкент тиббиёт академияси ходимлари томонидан “9 май-Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Олмазор туманида истиқомат қилувчи уруш қатнашчилари холидан ҳабар олинди.
Тошкент тиббиёт академияси ходимлари томонидан “9 май-Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Олмазор туманида истиқомат қилувчи 4 нафар уруш қатнашчилари холидан ҳабар олиниб, уларга ТТА профессор-ўқитувчилари, ТТА Ёшлар иттифоқи фаол аъзолари ва кўп тармоқли клиника шифокорлари кардиолог, терапевт, невропатолог, эндокринолог, дерматовенерологлар томонидан тиббий кўриклар ташкил этилди ва байрам муносабати билан эсдалик совғалари тақдим этилди. Тиббий кўрик вақтида фахрийларни қон босими ўлчаб, ЭКГ текшируви ўтказилди ва тор мутахассислар керакли бўлган тавсияларни беришди. Уруш қатнашчиси, меҳнат фахрийси Аббос Аппанов уруш йилларидаги хотиралар билан ўртоқлашиб, урушнинг нақадар машаққатли ва қўрқинчли захматлари сўзлаб берди. Сўнгра тиббий гуруҳ аъзолари Оразимбетов Ширинбек ота ҳолидан ҳабар олишди, Ширинбек отани тиббий кўрикдан ўтказиб, касалликлари бўйича тавсиялар беришди. Навбатдаги фахрий онахонимиз Умарова бўлди. Анна Владимировна 1941-1944 йиллар Ленинград қамалида бўлган ва хозирги кунда меҳнат фахрийси ҳисобланади. Шунингдек кейинги ҳонадон сохиби Князев Гельман Исакович ГЕТТО тутқинида бўлган фахрий ҳисобланади. Гельман Исакович тиббиёт ходимларига қамалда бўлган даврида кечирган машаққатлари ҳусусида сўзлаб берди.
ТТА Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти