Тошкент тиббиёт академиясига бириктирилган мактаблар билан ҳамкорликда спорт мусобақалари ташкил этилди
Айни вақтда Тошкент тиббиёт академияси “Шифокор” спорт мажмуасида академияга бириктирилган Олмазор туманида жойлашган “Жийдали”, “Хислат”, “Шифокорлар”, “Беруний” ҳамда “Чиғатой-Оқтепа” маҳаллалари спорт жамоалари ўртасида шахмат-шашка, стол тенниси, минифутбол ва эстафетали югуриш спорт турлари бўйича турнир бўлиб ўтмоқда. Мусобақаларда юқоридаги маҳаллаларда жойлашган 29, 249, 261 ҳамда 278 мактаб ўқувчиларидан иборат бешта маҳаллалар жамоалари иштирок этмоқдалар.
Мусобақалар давомида болалар кўзида қувонч, шижоатни кўриш мумкин. “Беруний” маҳалласи шахматчилар гуруҳи аъзолари Комронбек ва Имронбек Собировларнинг фикрлари диққатимизни тортди. Беғубор жажжи қўлчалари билан шахмат доналарини сурар экан, Имронбек доимий рақиблардан фарқли равишда янги рақиблар билан беллашганида янгича шижоат, мотивация олишини айтиб йиғилган тиббиёт ҳодимларини қувонтирди. Мусаффо очиқ осмон остида маҳалла шаъни учун жон-жахди билан тўп сураётган минифутбол жамоалари ТТА Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти томонидан ажратилган кубокни олиш учун, уйларига ғалаба билан қайтиш учун мардонавор курашаётганлари яққол сезилиб турибди.
Тадбир сўнгида барча спорт турлари бўйича ғолиблар аниқланди ҳамда совғалар топширилди:
- Стол тенниси, шахмат, 100 метрга югуриш мусобақалари бўйича умумжамоа натижаларига кўра “Беруний” махалла жамоаси 1 ўринни эгаллади;
- Минифутбол ва 100 метрга югуриш мусобақалари бўйича умумжамоа натижаларига кўра 2 ўринни “Хислат” маҳалласи жамоасига берилди;
- Минифутбол, стол тенниси мусобақаларида яхши натижа кўрсатиб “Чиғатой Оқтепа” маҳалласи 3 ўринни эгаллади.
- Шашка спорт тури бўйича мусобақаларда энг яхши жамоа “Жийдали” махалласи жамоаси деб топилди.
- Минифутбол бўйича “Шифокорлар” маҳалла жамоаси биринчи ўринни олиб, ТТА Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти кубогини қўлга киритди.
Мусобақалар қизғин бахс-мунозараларга бой бўлди.
ТТА Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти