Шавкат Мирзиёев 17 ёшли Шириной Раҳимовага «Спарк» совға қилди
Президент Шавкат Мирзиёев хоразмлик Шириной Раҳимовага автомобиль совға қилди. Бу ҳақда Ёшлар иттифоқининг Facebook’даги саҳифасида хабар берилди.
Хабаринггиз бор, давлат раҳбари Хоразм вилоятига амалга оширган ташрифи чоғида Урганч шаҳридаги Ёшлар марказида яратилган шароитлар билан танишиб, вилоятнинг бир гуруҳ фаол ёшлари билан учрашди ва улар билан суҳбатлашди.
Улар орасидан 17 ёшли спортчи, 3 карра жаҳон чемпиони Шириной Раҳимовага «Спарк» русумли автомобиль ҳадя қилди.
Маълумот учун, Шириной оддий оила фарзанди. Отаси қурувчи, онаси эса уй бекаси. Оиладаги эътибор туфайли 10 йилдан буён спортнинг каратэ тури билан шуғулланиб келади. 2012 йилда Ўзбекистонда ўтказилган жаҳон кубогида 2 та олтин медални қўлга киритган. 2013 йилда эса Япониянинг Токио шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида ҳам мутлақ ғолиб бўлган.