1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги
    ПФ-5106-сонли Фармони ва 2017 йил 18 июлдаги ПҚ-3138-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2017 йил 27 декабрдаги “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоси бўлган талабаларни моддий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомини тасдиқлаш ҳақида”ги қарори маълумот ва асос учун қабул қилинсин.
  2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоси бўлган талабаларни моддий қўллаб-қувватлаш учун олий таълим муассасаларининг Ёшлар Кенгашлари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқувчи ишчи гуруҳ таркиби 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган, моддий қўллаб-қувватланишга даъвогар талабаларнинг асосий кўрсаткичларини баҳолаш мезонлари 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоси бўлган моддий қўллаб-қувватланишга даъвогар талабанинг аризаси намунаси
3-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоси бўлган талабаларни моддий қўллаб-қувватланишга даъвогар талабанинг анкетаси 4-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоси бўлган талабаларни моддий қўллаб-қувватлашга тавсия этиш ишларини ўрганиш бўйича олий таълим муассасаси ишчи гуруҳ баёни намунаси 5-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоси бўлган талабаларни моддий қўллаб-қувватлаш тартибини амалга ошириш юзасидан йўриқнома 6-иловага мувофиқ;

Олий таълим муассасасида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоси бўлган, фанлардан умумий ўртача ўзлаштириш кўрсатгичи 86% ва ундан юқори бўлган талабаларининг ички тартиб қоидаларига риоя этганлиги ва фанлардан ўртача ўзлаштириш кўрсаткичлари тўғрисида маълумот намунаси 7-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоси бўлган, тўлов-контракт суммасининг 35 % ни тўлаб берилишини сўраб мурожаат қилган талабалар рўйхати намунаси 8-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоси бўлган талабаларни моддий қўллаб-қувватланишга тавсия этилган талабаларнинг рўйхати намунаси 9-иловага мувофиқ;

олий таълим муассасасида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган, тўлов-контракт суммасининг 35%ни тўлаб берилишини сўраб мурожаат қилган, лекин мурожаатлари рад этилган талабалар рўйхати намунаси 10-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоси бўлган талабаларни моддий қўллаб-қувватланишга даъвогар талабаларнинг аризаларини рўйхатга олиш дафтари намунаси 11-иловага мувофиқ;

олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоси бўлган моддий қўллаб-қувватланишга даъвогар талабалар билан ишлаш ҳамда уларнинг жамоатчилик фаолиятини баҳолаш бўйича тавсиялар 12-иловага мувофиқ;

олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган, моддий қўллаб-қувватланишга даъвогар талабалар анкетасининг жамоатчилик фаолиятини баҳолаш жадвалида қўйилган балларни асословчи намунавий ҳужжатлар
13-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг олий таълим муассасасидаги Ёшлар Кенгаши йиғилиш баёни 14-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  1. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши аппарати Бошланғич ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими (Ш.Полвонов) Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоси бўлган талабаларни моддий қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ жараёнларни мувофиқлаштириб бориш вазифаси юклатилсин.
  2. Ушбу қарор ижросини таъминлаш Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаш раиси ўринбосари, “Камалак” болалар ташкилоти раиси М.Зуфаров зиммасига юклатилсин.

 

 

Йиғилиш раиси                                                                                   Қ.Қуранбаев

Leave comment

Your email address will not be published. Required fields are marked with *.