Тошкент тиббиёт академияси «Энг фаол билимдон китобхон» танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди
итобдан яхшироқ дўст йўқ жаҳонда,
Ғамхўринг бўлгай у ғамли замонда.
У билан қол танҳо, ҳеч бўлмас озор,
Жонингга юз роҳат беради такрор.
Абдураҳмон Жомий
Китоб – қалб гавҳари, кўнгил офтоби. Ҳар дақиқа у бизни донишмандларнинг билим хазинаси билан ошно эта олади. Инсон ҳаётида китобнинг ўрни беқиёсдир.
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббус доирасида Тошкент тиббиёт академиясида сентябр-октябр ойлари давомида талаба-ёшлар ўртасида «Энг фаол билимдон китобхон» танлови ўтказилиб, 15 октябр куни мазкур танловнинг якуний босқичи бўлиб ўтди.
Тадбирнинг асосий қисми бошлангунга қадар тадбир қатнашчилари учун китоб ярмаркаси, талабалар ижодидан расмлар кўргазмаси ва иқтидорли ёшларнинг эришган ютуқлари кўргазмалари ташкил этилди.
Китобхонлик тадбирларини ўтказиш академияда анъанага айланган. Бир ўқув йилида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида талабаларга бадиий адабиётларга бағишланган 400 дан ортиқ китоб тақдимотлари, энг зукко китобхон кўрик танловлари, китобхонлик семинарлари ташкил қилинди. Бугун ўтказилаётган «Энг фаол билимдон китобхон» танлови ҳам шулар жумласидандир.
Сўнгги уч йил Тошкент тиббиёт академиясида 38 та янги ўқув адабиётлари чоп этилди, академия кутибхонаси 850 миллион сўм миқдордаги 11107 та ўқув ва бадий адабиётлар билан бойитилди. Бундан ташқари талабалар турар жойларида қўшимча кутубхоналар ва ўқув заллари, 60 та WiFi зоналари ташкил этилиб, интернет ресурсларидан фойдаланиш тезлиги 100 Мб/с га етказилиши талаба-ёшларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишларини янада оширишга хизмат қилди.
Танловда иштирок этиб, факультет миқёсида ғолибликни қўлга киритган жамоалар якуний босқичда 3 та шарт бўйича беллашдилар:
Кўрик танловининг биринчи шартида ҳар бир жамоа ўзлари ўқиган китобларининг тақдимотини қиладилар
Иккинчи шарт бўйича ҳар бир жамоа 5та саволдан иборат викторина саволларига тезкор жавоб бериб ўтдилар
Учинчи шартда эса ҳар бир факультет жамоалари уйга вазифа сифатида ўзлари ўқиган асар асосида сахна кўринишлари билан чиқиш қилдилар.
Танлов натижасига кўра:
Биринчи ўрин – Тиббий профилактика факультети жамоаси
Иккинчи ўрин – Олий маълумотли ҳамшира факультети жамоаси
Учинчи ўрин – Тиббий педагогика факультети жамоаси
Тўртинчи ўрин – Даволаш факультети жамоаси қўлга киритди.
Танлов сўнгида ғолиб бўлган жамоалар эсталик совға ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.
Тошкент тиббиёт академиясида ташкил этилган “Энг фаол билимдон китобхон” кўрик-танлови ёшларда китобхонлик маданиятини шакллантириш, бугунги давр талабига жавоб берадиган маънавий баркамол ёшларни тарбиялаш, таълим муассасасида маънавий-маърифий ишларни янада юксак даражага кўтаришга ёрдам берувчи самарали омиллардан бири ҳисобланади. Ташкил этилган мазкур танлов дарҳақиқат ёшлар томонидан яхши эътироф этилди ва ижобий натижасини берди.