“ 31 ОКТЯБР – БУТУН ЖАҲОН ТЕЖАШ КУНИ” МУНОСАБАТИ БИЛАН СЕМИНАР ТРЕНИНГ ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ.
31 октябр Бутун жаҳон тежаш куни муносабати билан Даволаш факультети талабалари билан Марказий Банк ва Ҳалқаро молия корпорацияси ҳамкорлигида семинар тренинглар ташкил қилинди. Семинар-тренинг давомида замонавий банкни бошқариш илми ва санъати, ходимлар ва банкнинг иқтисодий хавфсизлиги, замонавий банк менежменти ҳақидаги бошланғич тасаввурлар бериш билан бирга талабалар учун қизиқарли мавзулар – пулни тежаш ва уни мақсадли сарфлаш масалалар муҳокама қилинди. Талабалардан эркин фикрлари асосида викторина саволларига жавоб олинди.