“ШИФОКОР” СПОРТ МАЖМУАСИДА “1-ДЕКАБР БУТУНЖАҲОН OИТСГА ҚАРШИ КУРАШ  КУНИ” МУНОСАБАТИ БИЛАН ИЖОДИЙ ИШЛАР ТАНЛОВИ ВА СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ.

1-декабр Бутунжаҳон «OИТС”га қарши кураш  куни муносабати билан Тошкент тиббиёт академияси  маърифат–маънавият бўлими, ХҚҚ БТ, факультет деканатлари,  Мураббийлар кенгаши томонидан   2019 йил 23 ноябрдан 30 ноябр кунига қадар   «ЁШЛАР OИТСГА ҚАРШИ”  мавзусида тузилган режага асосан талаба ёшлар ўртасида ТТАга бириктирилган  умумтаълим мактаблари ўқувчилари, маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда  стенд-расмлар намойиши,  учрашув, викторина, давра суҳбатлари ташкил қилинди.   Ўтказилган тадбирларнинг якуний босқичи Тошкент тиббиёт академияси “Шифокор”спорт мажмуасида талаба-қизлар ўртасида “Биз-ОИТСга қаршимиз, соғлом турмуш тарафдоримиз” мавзусида факультетлараро   спорт мусобақалари сифатида  ўтказилди.

Тадбир спорт мажмуаси фаесида ҳар бир факультетнинг талабалари томонидан чизилган “Биз Гиёхвандликка- ОИТСга қаршимиз. Биз соғлом турмуш тарафдоримиз” мавзусидаги расм-плакатлар намойиши билан бошланди. Ижодий ишларни баҳолаш учун тузилган ҳакамлар хайъати  томонидан “Энг яхши   расм чизган факультет” номинациясига тиббий профилактика факультети  муносиб топилди, 2- ўринни тиббий педагогика факультети талабалари, 3-ўринни даволаш факультети талабалари эгалладилар. Расм-плакатлар кўргазмасидан сўнг, ТТАда таҳсил олаётган талаба қизлар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди.

Спортнинг “Қувноқ стартлар” тури мусобақасида ҳар бир факультетдан 5 тадан  талаба қизлар    иштирок этиб, мусобақа шартига кўра 40 м масофа финишидаги доскага илинган “Биз ОИТСга….” жумласини якунлаш учун  “қарши” сўзини ёзиш бўйича куч синашдилар. Арқонда сакраш, белда обруч айлантириш,баскетбол тўпи билан югуриш турлари асосида шартни бажарган жамоалар орасидан Олий маълумотли ҳамшира факультети талабалари, шашка мусобақаси бўйича  тиббий-профилактика факультети талабаси Тешабаева Умида, шахмат  олимпик ўйин тартиби асосида ўтказилган мусобақа бўйича даволаш  факультети талабаласи Д. Қодировалар биринчиликни қўлга киритдилар.

Шунингдек, спортнинг волейбол тури бўйича ўтказилган мусобақада ОМХ факультети талаба қизлари, стол тенниси мусобақасида даволаш  факультети жамоалари ғолиб деб топилдилар.

Тадбир якунида “1-декабр Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни” хафталик тадбирларида энг яхши иштирок этган талаба-ёшлар Тошкент шаҳар ОИТС маркази ходимлари  томонидан қимматбаҳо совғалар ва мақтов ёрлиқлари билан тақдирландилар.

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими.

Leave comment

Your email address will not be published. Required fields are marked with *.