ТТА «Шифокор» спорт мажмуасида каратэ спорт тури бўйича мусобақалар ташкил этилди
Жорий йилнинг 30-31 январь кунлари Тошкент тиббиёт академиясининг «Шифокор» спорт мажмуасида Каратэ спорт тури бўйича «Депутат кубоги» турнири бўлиб ўтди. Мазкур турнирда Тошкент тиббиёт академиясига бириктирилган маҳалла ёшлари ва Ёшлар иттифоқи раиси, факультетлар ёшлар иттифоқи сардорлари ҳамда Республика каратэ спорт федерациясидан номдор спортчилар қатнашишди. ТТА «Шифокор» спорт мажмуаси масъуллари томонидан ташкил этилган турнир қатнашчиларда катта таъссурот қолдирди. Айниқса, мазкур тадбир Тошкент шаҳри Олмазор тумани маҳаллаларидан ташриф буюрган маҳалла ёшларига жуда манзур бўлди. Тошкент каратэ Федерацияси ҳамда “Умид” спорт клуби масъуллари Тошкент тиббиёт академияси “Шифокор” спорт мажмуаси раҳбариятига ўз миннатдорчиликларини билдиришди ва ҳамкорлик асосида бундай тадбирларни тез-тез ўтказиб туриш бўйича ўзаро келишиб олинди.
ТТА ёшлар иттифоқи матбуот хизмати