Тошкент тиббиёт академияси Ёшлар иттифоқи Бошланғич ташкилоти ташаббуси билан «Чимир ота» қабристонида хашар уюштирилди

Тошкент тиббиёт академияси Ёшлар иттифоқи Бошланғич ташкилоти етакчиси Ж.М.Умаров, Кенгаш аъзолари, факультет Ёшлар иттифоқи етакчилари ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган, ҳарбий қисм қўмондонлиги томонидан берилган тавсияномага асосан имтиёзли равишда тўлов-контракт шакли бўйича ўқишга қабул қилиниб академияда таҳсил олаётган талабалар билан биргаликда “Чимир ота” қабристонида ободонлаштириш ишларида фаол иштирок этишди. Ободонлаштириш давомида қабристон худудидаги дарахтларга ишлов берилди, хазонлар ва чиқиндилардан тозаланди.

Тошкент тиббиёт академияси Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти

 

 

Leave comment

Your email address will not be published. Required fields are marked with *.