Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг логотипини яратиш бўйича танлов эълон қилади

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги танлов эълон қилади!

Қадрли ёшлар!

 

✔Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг логотипини яратиш бўйича вазир буйруғи имзоланди.

?Ўз ижодингиз ва креатив ғояларингиз билан Apple iPhone 12 Pro Max смартфонига эга бўлишни қўлдан бой берманг!

? Танловда техникум, академик лицейлар ўқувчилари ва  талабалар ҳамда 30 ёшгача бўлган тадқиқотчиларимиз иштирок этишлари мумкин.

? Танлов шартлари:

-вазирликнинг фаолияти ва аҳамиятини фалсафий ифода этиш;

-бетакрор бадиий ечим ва креатив ёндашувга эга бўлиши ҳамда ундан рамз сифатида фойдаланиш мумкинлиги;

-замонавий, ўзига хос, осон таниб олинадиган ва ноанъанавий шаклга эга бўлиши лозим.

Танловга лойиҳалар тақдим этиш тартибига кўра:

? ҳар бир иштирокчи танловда фақат битта лойиҳа тақдим этиши мумкин;

?логотип лойиҳаси формати – 10 Мб гача, икки кўринишда – PNG ва JPG форматда logo@edu.uz электрон почта манзилига юборилиши талаб этилади.

? Логотип Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида ташкил этилган Ҳакамлар ҳайъати томонидан кўриб чиқилади.

? Танловда лойиҳалар бир босқичда 2021 йил 1 февралдан 25 февраль соат 23:59гача қабул қилинади.

? Ғолиб 2021 йил 2 мартда эълон қилинади.

Вазирлик телеграм каналига

уланиш???

https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g

Leave comment

Your email address will not be published. Required fields are marked with *.